Хотинини калтаклаган қозоғистонлик дипломатга жиноий иш очилди
Олам
−
15 Май
3751Қозоғистонлик дипломат Сакен Мамашга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Лепеха маълум қилди.
“Биз қийноқ факти бўйича жиноий иш очдик. Ҳозирча унинг (Сакен Мамаш) қаердалигини айта олмайман. Материаллар экспертиза учун юборилган, натижалари бўйича процессуал қарор қабул қилинади. Сўроқ ва яна бошқа нарсалар ўтказилиши керак”, дейди Игорь Лепеха.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, дипломатга нисбатан эҳтиёт чораси экспертиза тугагандан кейингина санкция қилиниши мумкин.
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийноқлар)га кўра, Сакен Мамаш 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамаш ўз хотинини мунтазам калтаклаб келгани ва ҳатто 5 май куни рафиқасининг синглисига нисбатан ҳам куч ишлатгани маълум бўлганди. Шундан сўнг Сакен Мамаш ўз лавозимидан четлатилди.
Кейинчалик аёл Дубайдан ватанига қайтарилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь