Дипломат эри томонидан зўравонликка учраган қозоғистонлик аёл ватанига қайтарилди

Олам

image

Аввалроқ қозоғистонлик дипломатнинг рафиқаси 10 йилдан бери зўравонликка учраётганини айтиб чиққанди. Шундан сўнг аёл Дубайдан ватанига қайтарилди. Бу ҳақда “НеМолчиKZ” фонди хабар берди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка учраган Карина Мамашнинг мамлакатга қайтиш парвозини ташкил қилиб берган.

Каринанинг онаси ҳозир ҳаммаси яхши эканини таъкидлаб, қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.

Бироқ, фонд ходимларининг айтишича, олдинда ҳали узоқ жараён бор: мунтазам зўравонлик учун дипломат Сакен Мамашни жавобгарликка тортиш ҳамда Каринанинг болалари билан яшаш жойини аниқлаш керак.

Шунингдек, ажрашиш, мулкни бўлиш ва алимент ундириш тартиб-қоидаларидан ўтиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамаш ўз хотинини мунтазам калтаклаб келган ва ҳатто 5 май куни рафиқасининг синглисига нисбатан ҳам куч ишлатган. 

Айрим нашрларнинг ёзишича, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги БААдаги элчихона маслаҳатчиси Сакен Мамашни зудлик билан чақириб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

қозоғистонлик дипломат Карина Мамаш Сакен Мамаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг