Хотинини ҳимоя қилиб, ўз онасини ўлдирган ўғилга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Марғилон шаҳар судида хотини ва онаси ўртасидаги жанжалга аралашиб, ўз онасининг қотилига айланган 20 яшар йигитнинг иши кўриб чиқилди. Қотил 12 йилга қамалди. 

Қайд этилишича, ҳодиса Марғилон шаҳар "Дўстлик" МФЙдаги содир бўлган. Қотилнинг аёли марҳум қайнонаси билан тортишиб қолган. Йигит эса оиласини жанжалдан халос қилиш мақсадида хотинини уйидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Шунда она ва ўғил ўртасида ҳам келишмовчилик чиққан. 

Жанжал натижасида ўғил онасининг чап елкасига бир маротаба пичоқ санчган. Оқибатда, она вафот этган.

Маҳалла фаолларининг маълум қилишича, оила низоли хонадонлардан бўлган. Она ва ўғил ўртасида азалдан келишмовчилик бўлиб келган. Фожиадан бир неча кун олдин судланувчи оиласида ҳам фарзанд дунёга келган.

Суд ҳукми билан ўз онасининг қотилига айланган ўғилга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи касал отаси, икки нафар укаси ва ёш фарзанди борлиги сабабли жазони енгиллатиш умидида апелляция судига мурожаат қилган. Бироқ суд унинг шикоятини рад этган ва ҳукм ўзгаришсиз қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Суд Марғилон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг