Ҳостелдаги ёнғин ортидан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Олмаотадаги ҳостелда содир бўлган ва 13 кишининг ўлимига олиб келган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“Ҳостелдаги ёнғин сабабларини ўрганиш учун вазир генерал-майор Сирим Шарипхонов бошчилигида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор гуруҳи юборилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ертўла йўлагида келиб чиққан.  Мазкур ёнғин факти юзасидан Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан Жиноят кодексининг 292-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган”, дейилади хабарда. 

Ёнғин жойида терговчилар ва бошқарманинг ёнғин синов лабораторияси мутахассислари ишламоқда. Бўлимнинг таъкидлашича, ушбу муассаса бир ярим ой олдин ҳостелга айлантирилган. Ётоқхонанинг майдони 457 кв метр. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 ноябрь куни соат 05:33 атрофида Олмаота шаҳрининг Ади Шарипов кўчасида жойлашган бинода ёнғин чиқди. Фавқулодда вазият вақтида ичкарида 72 киши бўлган. Уларнинг аксарияти эвакуация қилинган. Қутқарувчилар етиб келгач, 13 кишининг жасади топилган. Улардан 9 нафари Қозоғистон, икки нафари Ўзбекистон ва яна иккиси Россия фуқаролари экани аниқланди. Шунингдек, икки киши шифохонага етказилган. Дастлабки тахминларга кўра, қурбон бўлганлар карбон моноксит (ис гази)дан заҳарланиш оқибатида вафот этган бўлиши мумкин. 

Ёнғин содир бўлган ҳудудга ўт ўчириш хизматининг 46 нафар ходими ва Олмаота Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 13 та техникаси жалб қилинган. 

Ёнғин ва ўлим сабаблари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг