Хориждан олиб келинган 72 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
30 Июнь 2020
5990Бугун, 30 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 87 нафарга ортиб, 8385 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 72 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида);
• 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 5569 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2791 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси