Хориждаги ўзбекистонликларнинг қанчаси коронавирус юқтиргани маълум бўлди

Local

image

Хорижда 80 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов маълум қилди.

Қуйидаги давлатларда Ўзбекистон фуқаролари коронавирусга чалинган:

Австрия — 1
Арманистон — 1
АҚШ — 11
БАА — 1
Греция — 6
Исроил — 1
Корея Республикаси — 1
Покистон — 5
Россия — 42
Таиланд — 1
Туркия — 1
Япония — 1
Қозоғистонда — 6

Бу бугун, 18 апрель ҳолатига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабида мавжуд маълумотлар. 

ТИВ вакилининг сўзларига кўра, вирусга чалинган ўзбекистонликлар билан ўша давлатдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари доимий алоқада ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдамларини кўрсатмоқда.

Шунингдек, Авазбек Ҳожиметов чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан ўша давлатдаги карантин талабларига риоя қилишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар ва Россиянинг Воронёж  вилоятида бир нафар ўзбекистонлик вафот этган.


Rate Count

121

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic