Хорижда ўқиса бўлади, лекин қизлар эмас 

Жамият

“Ўқиб олим бўлармидинг?”, “Аёлнинг ўрни ошхонада”. Бу гапларни қизлар, аёллар деярли ҳар куни эшитади. 
Қизларни мамлакат ичидаги олий таълим муассасаларида ўқишига қарши чиқувчи оилалар ҳамон талайгина. Уларнинг чет элда ўқишига эса фожиа тарзида қарайдиганлар ҳам бор. Хўш, хорижда таълим олиш учун қиз бола номуносибми? QALAMPIR.UZ  аҳоли орасида шу мавзуда сўровнома ўтказди.

Суҳбат асносида қизларнинг чет элда ўқишига қандай қарайсиз, деган саволга жавобан респондентларнинг катта қисми бунга қаршилигини, қизлар учун хориж хавфли эканини билдиришди, бироқ бу ҳолатни ёқлаганлар ҳам талайгина. 

“Бунга тўғри қаралиши керак, деб ўйлайман. Негаки қизлар битта қобиқни ичида қолиб кетмайди, дунёқараши ўзгаради, фикрлаши кенгаяди, у ердаги таълим сифатини кўради, тажриба орттиради. Ўзбекистондан бошқа “дунё” борлигини кўриши керак. Ўқишга кирсам кирдим, бўлмасам “эрфак”да ўқийман дегани эмас”, дейди респондентлардан бири.  

“Мен буни қўллаб-қувватлайман, қачонки қиз болани ўзи хоҳласа, ўзида ҳаракат бўлса. Энг аввало, ота-онаси тушуниши керак, эрга берган жойингиз ҳам тушунадиган, ўқимишли бўлиши керак”, дейди яна бир респондент.

Тўлиқ видеони QALAMPIR.UZ'нинг YouTube'даги саҳифасида кўришингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

қизлар сўровнома Хориж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made