Хоразмдаги мудҳиш ЙТҲда 4 нафар ўқувчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
29 Май 2021
9058Жорий йилнинг 24 май куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида Nexia-2 йўл четида бораётган 6 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда Хоразм ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 24 май куни соат 17:40 ларда Янгиариқ–Хонқа йўлининг 14-километрида юз берган. 39 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилни Вакиллар маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётганда йўл четида бораётган тумандаги 22-сонли мактабнинг 11-синфида ўқувчи 6 нафар ўқувчини уриб юборган. Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўқувчиларнинг 3 нафари олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. 1 нафари шифохонада вафот этган. Шунингдек, 2 нафар ўқувчи оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.