Хоразмда янги туман ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар қатор қонун лойиҳалари билан бир қаторда Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган мазкур масала ушбу ҳудудда бошқарув ҳамда аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади.

Кўзда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги “А.Ибрагимов”, “Муҳаббат”, “Навбаҳор”, “Ёшлик”, “Шарлауқ” “Охунбобоев”, “Обод”, “Саяпир”, “Шехлар”, “Пастом” ва “Саидлар” ҳамда Тупроққалъа маскани ҳудудидаги “Саримой”, “Нукус”, “Ҳазорасп” ва “Тупроққалъа” маҳаллалар ҳудудлари ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказилади.

Питнак шаҳри эса, Тупроққалъа туманининг маъмурий маркази этиб белгиланмоқда.

Ўз навбатида, чегараси ўзгартирилаётган Ҳазорасп туманидаги сайлов округларидан (25-Қизилқум, 26-Шарлауқ, 27-Темур, 28-Нурушлар, 29-Саяпир, 30-Шехлар) сайланган халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.

Депутатларнинг фикрича, бу ўзгаришлар ҳудудда қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада тараққий эттиришга ижобий таъсир кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Тупроққалъа

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг