Хоразмда вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан қулаб тушди (видео)
3-саҳифа
−
15 Май 2024 12776 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи, 2007 йилда туғилган вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига қулаб тушгани видеоси тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов муносабат билдирди.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Damas ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь