Самарқандда 11 ёшли қизни Damas уриб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанднинг Паст Дарғом туманида Damas ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборгани тасвирланган видео тарқалганди. Кузатув камерасидан олинган видеодан ҳолат 31 март куни содир бўлганини кўриш мумкин. Ушбу ЙТҲ оқибатида қизнинг бир оёғи кесиб ташлангани айтилмоқда.

Бугун, 14 май куни вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.  Унга кўра, 2013 йилда туғилган қиз айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида стационар тартибда даволанмоқда.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг