Хоразмда устахонада турган юк автомобили ёниб кетди
3-саҳифа
−
21 Май
3357Бугун, 21 май куни Хоразм вилояти Урганч туманидаги машина устахонасида HOWO русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 10:19 да Урганч тумани “Олтинкўл” маҳалласи “Жайҳун” кўчасида жойлашган енгил ва юк автомобилларига сервиз хизмат кўрсатиш шохобчасида “М.К” МЧЖга қарашли 2023 йилда ишлаб чиқарилган HOWO русумли автомобилда ёнғин келиб чиққани юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:54 да ўчирилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида ФВБга маълумот тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳридаги автотураргоҳда турган Lacetti, Captiva ва Nexia автомобили бир вақтда ёниб кетган эди. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
LiveБарчаси