Хоразмда терговчига пора берган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида олиб борилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирида жиноят ишини тугатиш учун терговчига пора берган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қўшкўпир туманида яшовчи 2004 йилда туғилган шахс жорий йилнинг 15 апрель куни қарийб 750 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноий ҳолат юзасидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган эди. Шундан кейин Қўшкўпир туманининг Ошоққалъа маҳалласида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган шахс ўта оғир турдаги жиноятни содир этишда гумонланаётган маҳалладошини жиноий жавобгарликдан қутқариб қолиш мақсадида жиноий иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бораётган терговчини пора эвазига оғдириб олишни режа қилиб, у билан учрашиб, мазкур жиноят ишини тугатишни илтимос қилган. Эвазига эса 25 минг доллар пора таклиф қилган.

Терговчининг пора олиш ва бериш ҳаракати жиноий жавобгарликка тортиш учун сабаб бўлиши тўғрисида қайта-қайта огоҳлантиришига бепарво қараган ва уни пора олишга ундашда давом этган. Терговчи эса бу ҳақида масъулларга билдирги орқали маълум қилган.

Ушбу шахс жорий йилнинг 8 май куни ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси вилоят бўлимининг Прокуратура департаменти билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида 20 минг долларни терговчига бераётганида ушланди. Гумондорнинг ёнида бўлган нарсалар холислар иштирокида текширилганда, унинг чўнтагида яна 5000 доллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211- моддаси (пора бериш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Хоразм терговчи пора бериш Хавфсиз ва соғлом юрт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг