Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган инспекторлар аёвсиз калтакланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 июль куни ноқонуний равишда саксовул кесган фуқароларни таъқиб қилган инспекторларга тан жароҳати етказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Экология бошқармаси томонидан Пешку туманининг “Сафрон” чўл массивида рейд тадбири ўтказилган. Тадбирга вилоят экология бошқармаси инспекция бошлиғи Ж.Тошев бошчилигидаги экологик назорат инспекцияси ходимлари А.Қурбонов, Б.Рўзиев, Ж.Ядгаров, Ф.Муродов, Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновлар жалб этилган.

Рейд давомида инспекторлар Хоразм вилоятида яшовчи фуқаролар  (шахси номаълум) ZIL русумли юк машинаси билан чўл массиви ҳудудидан ноқонуний равишда саксовул ўсимлигини кесиб, юк машинасига ортган ҳолда чўлнинг ички йўли орқали кетаётганини кўриб қолган ва бошқармага тегишли  ЖАК русумли автомашина билан юк машинасини таъқиб қилинган.

Кузатув давомида тахминан 110 км масофадан сўнг юк машинаси Ғузор–Бухоро–Нукус А-380 автомобиль йўлининг Бухоро вилоятидан Хоразм вилояти йўлига чиқиб, ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг, инспекторлардан бири автомобиль йўли бўйлаб 5 км масофадан сўнг бошқарма инспекция ходимларини орқадан келаётган бошқа автомашиналарни назорат қилиш учун тушириб, ўзи ZIL русумли юк машинасининг ортидан кузатувни давом эттирган. У юк машинасидан ўтиб кетганида тахминан 200 метр масофада Хоразм вилоятига тегишли давлат рақами бўлган оқ рангли Isuzu русумли юк машинаси йўлини тўсган. Машинадан нотаниш фуқаролар қўлида ҳар хил турдаги совуқ қуроллар (бита, арматура, темир труба) билан тушиб келиб, бошқарманинг автомашинасини уриб, пачоқ қилган ҳамда инспекция бошлиғини ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақоратлаган. Шундан сўнг инспектор воқеа жойидан кетган.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлар бошқарма инспекция ходимлари Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновларни юз ва тана қисмларининг барча соҳасига уриб, турли хил оғир тан жароҳатлари етказган (Н.Муҳаммадиевнинг оёғи синган). Кейин уларни юк машинасининг бортига юклаб, ўзлари билан олиб кетаётган вақтда инспекторлар ҳаракатланиб турган юк машинасининг орқа борт қисмидан ўзларини ташлаб, қочишга улгурган.

Билдирилишича, айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа туман прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида Ромитан ва Олот туманлари чўл ҳудудларидан саксовул ўсимликлари синдириб олиб кетилаётгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Бухоро инспектор саксовул Сафрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг