Хоразмда онаси билан ижарада турган қизга уй эгаси шилқимлик қилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида ижарада яшовчи аёлнинг қизига нисбатан шилқимлик содир этилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 28 апрель куни Янгиариқ туманида ижарада яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро М.М. ижтимоий тармоқ орқали мурожаат йўллаб, унда ўзи ижарада яшаб келаётган хонадон эгаси томонидан қизига нисбатан шилқимлик содир этилганлигини айтган ва мазкур ҳолат юзасидан ёрдам беришларини сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мурожаат муаллифи М.М.нинг Янгиариқ тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ва ИИБ Хотин-қизлар қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11 апрель куни имзолаган қонунга кўра, шахсга шилқимлик қилиш ҳаракатлари учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси белгиланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хоразм шилқимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг