Урганчлик никоҳсиз жуфтлик туғилмаган боласини сотмоқчи бўлди

3-саҳифа 7781
image

Хоразмда никоҳсиз яшаб келаётган жуфтлик ҳали туғилмаган 4 ойлик боласини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг “Постда” нашри хабар берди.

Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандига харидор излаб, ҳазорасплик Т. Б. Билан келишади.

4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 АҚШ долларига баҳоланади. П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 АҚШ долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 361
Рейтинг: 2.9
t
×