Урганчлик никоҳсиз жуфтлик туғилмаган боласини сотмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
23 Январь 2021
8767Хоразмда никоҳсиз яшаб келаётган жуфтлик ҳали туғилмаган 4 ойлик боласини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг “Постда” нашри хабар берди.
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандига харидор излаб, ҳазорасплик Т. Б. Билан келишади.
4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 АҚШ долларига баҳоланади. П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 АҚШ долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси