Хоразмда эркак 7 яшар болани бўғиб ўлдирди
3-саҳифа
−
25 Апрель 2023
19263Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида яшовчи эркак 7 яшар болани бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда “Zamon” дастурида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 18 март куни соат 20:00 ларда туманнинг “Муҳаббат” маҳалласида содир бўлган.
Мазкур маҳаллада вақтинча яшовчи 1980 йилда туғилган шахс ўч олиш мақсадида 2016 йилда туғилган болани ожизлигидан фойдаланиб, қасддан бўғиб ўлдирган.
Қилган жиноятини ҳеч кимга билдирмасдан турмуш ўртоғига танишларининг олдига бориб келишини айтиб, уйдан чиқиб кетган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.