Хоразмда бир оила ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди
Жамият
−
24 Октябрь 2019 7333 1 дақиқа
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Хоразм вилоятида хонага ис гази йиғилиши натижасида бир оиланинг тўрт аъзоси заҳарланиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
22 октябрь соат 22:00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола исситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси
Уиткофф Путинни инсонпарвар деб атади
21 Октябрь
Ўзбекистонда эрта никоҳ кескин камайди
21 Октябрь
Саида Мирзиёева Ашхободга борди
21 Октябрь