Хоразмда бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида бензин ташувчи MAN юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 17 январь куни соат 17:45 да Тупроққалъа тумани “Нукус” маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда MAN бензин ташувчи юк автомобилида ёнғин содир бўлган.  

Ёнғин оқибатида автомобиль ва цистернадаги бензин ёнган. Мазкур  ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 20:12 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни ўчириш учун деярли 3 соат вақт сарфланган.

Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 январь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида KIA K5 автомобили ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Хоразм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг