Хоразмда 66 ёшли шахс ярим кг “опий” билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
15:20 363 2 дақиқа
Хоразм ва Сирдарё вилоятларида аввал гиёҳвандлик жинояти учун судланган уч шахсдан жами 625 грамм “опий” ва “гашиш” моддалари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Божхона бошқармалари ҳамкорлигида Тупроққалъа туманида ўтказилган тадбирда “Сурхондарё – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомобили тўхтатилиб, текширилди.
Текширув давомида йўловчи сифатида кетаётган, Ангор туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган ва муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахсга тегишли пакетдан 490 грамм “опий” моддаси топилган. Маълум бўлишича, у қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситасини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.
Яна бир ҳолатда “Тошкент – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган 1968 йилда туғилган Onix автомобили йўловчиси Урганч шаҳрида яшовчи шахснинг ёнидан 119 грамм “гашиш” моддаси олинган.
Шунингдек, ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда “Сирдарё – Жиззах” йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомобили тўхтатилган.
Текширув вақтида автомобиль ҳайдовчиси Жиззах шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган ва муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс шубҳа уйғотган. Унинг ёнлари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, оёқ кийими ичига 16 грамм “опий” яширилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида интернет орқали фаолият юритган наркодўконда қарийб 10 килограмм гиёҳвандлик воситалари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси