Хоразмда 50 дона ноёб ҳайвон шохларини олиб кетмоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
22 Апрель 2023 7255 1 дақиқа
Хоразм вилояти Урганч туманида 50 дона буғу ва жайрон шохларини олиб кетаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказган. Тадбирда туманда жойлашган буюм бозорининг юк автомашиналари автотураргоҳида фуқаро Ж.М. бошқарувидаги ISUZU русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган. Фуқаролар Р.Н., Р.Э., Х.Ҳ., Ғ.А. ҳамда Ғ.Э.ларга тегишли бўлган жами 7 та полиэтилен қопда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари борлиги аниқланди.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, буғу ва жайронлар ноёб ҳайвонлар ҳисобланиб, уларнинг тана аъзолари Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг “Қизил рўйхати”га киритилган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь