Хоразмда 3-синф ўқувчиларига тегажоғлик қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Хонқа туманида дарс пайтида 3-синф ўқувчи қизларига нисбатан беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 май куни Хонқа туманидаги мактаблардан бирида рус тилидан дарс берувчи 1962 йилда туғилган эркак дарс пайтида 3-синф ўқувчиларига нисбатан беҳаё ҳаракатлар қилиб, уларнинг турли тана аъзоларидан ушлаб, силаган. 

Қизлар ота-онасига бу ҳақда айтганидан сўнг, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Ўқитувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан иш очилган. 2023 йилнинг 25 май куни судья Ҳамроқулов айбланувчига нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. 

“Сукут сақлама”га кўра, ўқитувчининг айби нотўғри малакаланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши керак. Чунки, судланувчи қизларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганини тан олмаган ва аксинча, улар яхши ўқигани учун елкаларига қоқиб қўйганини таъкидлаган.

“Лекин тўпланган маълумотлар қизларнинг гапини тасдиқлади. Яъни тергов ва суд педагог кичик ёшдаги қизларнинг интим аъзоларини ушлаганини билди ва буни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмадими? Бундай жиноятлар Жиноаят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми "б", "в" ва "ж" бандлари билан квалификация қилиниши лозим.

Бунинг учун жазо эса 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишни тақиқлаган ҳолда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутиши керак. МЖтК 41-1-моддаси бўйича максимал жазо 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини назарда тутади ва у болалар билан ишлашда давом этиши мумкин”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўзи ишлаган мактабнинг 3- ва 5-синф ўқувчиларига тегажоғлик қилган психолог икки йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Ўқитувчи ўқувчи тегажоғлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг