Хоразмда 22 ёшли ҳайдовчи 4 яшар боланинг ўлимига сабаб бўлди

Жамият

image

Кеча, 12 май куни соат 19:00 ларда Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Қаландўрман қишлоғи ҳудудидан ўтган ички 4К-928 автомобиль йўлининг 3-км.да 4 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи 1998 й.т. А.С. Matiz русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошкараётиб, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган 2008 йил туғилган З.Ў. ушлаб кетаётган қўлидан чиқиб кетиб, йўлга югуриб чиқиши оқибатида пиёда 2016 йил туғилган М.Ж.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда вояга етмаган 4 ёшли М.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хоразм

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг