Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдиргани бўйича расмий маълумот берилди
3-саҳифа
−
11 Апрель 2021
62995Аввалроқ, Хоразм вилояти Шовот туманида 19 ёшли келин М.Қ. уйидаги молхонасида ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу ҳолат бўйича Хоразм вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Шовот тумани, “Катқалъа” маҳалласи, “Семруг” кўчаси, 45-уйда яшаган фуқаро Қадамбоева Мухлиса Зафар қизи 2021 йил 01 апрель куни соат 11:00 ларда ўз уйининг қора молларни сақлаш хонасининг ёғоч тўсинига оқ рангли шпагат ип билан ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.
Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий Марказига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, мурда текширувдан ўтказилган.
Дастлабки эксперт маълумотига кўра, фуқаро М.Қадамбоеванинг ўлимига ўзини ўзи осиши натижасидаги асфикция сабаб бўлган.
Марҳума 2020 йил октябрь ойида 04.08.2001 йилда туғилган М.Янгибоев билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан "Катқалъа" маҳалласида истиқомат қилиб келган.
Шу билан бирга, дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро М.Қадамбоева ёки унинг оила аъзолари турмуши давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки маҳалла фуқаролар йиғинига шикоят қилишмаган.
Турмуш ўртоғи М.Янгибоев ёки оила аъзолари муқаддам судланмаган, нотинч оила ёки бошқа бир ҳолатлар юзасидан рўйхатда турмайди.
Таъкидланишича, ҳозирда Шовот туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, якуни юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари назоратга олинган.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, келиннинг ўзини осишига қайнотасининг дўппослагани сабаб бўлган. Келин қўшнисидан 5 минг сўм қарз олгани учун мана шундай келишмовчилик рўй берган.
LiveБарчаси