Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдирди. Уни қайнотаси дўппослагани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Шовот туманида 19 ёшли келин М.Қ. уйидаги молхонасида ўзини осиб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош Прокуратураси QALAMPIR.UZ’га хабар қилди.

2002 йил Шовот туманида туғилган фуқаро М.Қ. жорий йилнинг 1 апрель куни соат 11:00 ларда ўз уйидаги қора молларни сақлаш хонасининг ёғоч тўсинига оқ рангли ип билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд  қилган.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, келиннинг ўзини осишига қайнотасининг дўппослагани сабаб бўлган. Келин қўшнисидан 5 минг сўм қарз олгани учун мана шундай келишмовчилик рўй берган.
  
Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий эксепртизаси илмий-амалий Марказига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, мурда текширувдан ўтказилган.

Дастлабки эксперт маълумотига кўра, фуқаро М.Қ. нинг ўлимига ўзини ўзи осиши оқибатидаги асфикция сабаб бўлган.

Марҳума 2020 йил октябрь ойида 2001 йилда туғилган М.Я. билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан “Катқалъа” маҳалласида истиқомат қилиб келган.
  
Шу билан бирга, дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро М.Қ. ёки унинг оила аъзолари турмуши давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва маҳалла фуқаролар йиғинига шикоят қилмаган.
  
Унинг турмуш ўртоғи М.Я. ёки оила аъзолари муқаддам судланмаган, нотинч оила ёки бошқа бир ҳолатлар юзасидан рўйхатда турмайди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, якуни юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг