Хоразмда 19 яшар йигит “Шовот” каналида чўкиб кетди

Жамият

image

Бугун, 10 июнь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги “Шовот” каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

ФВВнинг вилоят бошқармаси маълумотига кўра, ушбу ҳолатга унинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Қутқарув гуруҳи томонидан амалга оширилган қидирув ишлари натижасида ҳодиса содир бўлган ҳудуддан фуқаро А.С. нинг жасади топилган.

“Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналар томонидан ўз болаларини қаровсиз қолдирмаслигини ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Шовот канали

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг