Хоразмда 12,5 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди
Жамият
−
11 Март 2024 7576 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг 5 та туманида кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари ҳам электр таъминотидан узилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:15 да юз берган кучли ёмғир туфайли 6-10 kVʼли 41 та электр узатиш тармоғи 78 MVt қувват билан авариявий ўчган.
Оқибатда Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманлари истеъмолчилари қисман (12 минг 500 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кучли шамол туфайли 50 мингдан ортиқ истеъмолчи “свет”сиз қолганди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь