Хоразмда “ҳунар кўрсатган” тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди (видео)

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида Malibu ва Captiva автомобилларидан иборат тўй кортежи “илон изи” бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Ушбу воқеа жорий йилнинг 28 май куни Ҳазорасп туманида бўлиб ўтган тўй тадбирлари доирасида содир бўлган. Қоидабузарликни содир этган 10 дан ортиқ ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1285-моддасининг иккинчи қисми ва 129-моддасининг биринчи қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари (2 млн 450 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, МЖтК 1285-моддасининг иккинчи қисмида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазосига тортилади.


Tags

Rate Count

163

Rating

3

Rate this article

Share with your friends