“Хоразм ҲЭТ”га янги раҳбар тайинланди. Аввалгиси пора билан ушланганди

Жамият

image

Аввалроқ, “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси акциядорлик жамияти бош директори Муратбай Базаримбетов 15 минг доллар пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шу муносабат билан Суҳроб Мақсудович Берегин – “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар Суҳроб Берегин  "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Иқтисод ва молиявий масалалар бўйича директори лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, Муратбай Базаримбетовга нисбатан 2020 йил 25 декабрда Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган. Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг ажримига асосан Муратбай Базаримбетовга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг