“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари 15 минг доллар пора билан ушланди
Жамият
−
09 Январь 2021
4881“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари Муродбой Базаримбетов пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди. У ўртага ишончли одамини қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 15 минг доллар талаб қилган.
Маълум қилинишича, Базаримбетов ўртага ишончли одамини қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улашга рухсат бериш учун тадбиркордан 15 минг доллар сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур мансабдор шахс хизмат хонасида ўз ходими орқали сўралган пулни олган вақти ушланган.
LiveБарчаси