Прокуратура пора билан ушланган “Хоразм ҲЭТ” раҳбари иши бўйича маълумот берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ директори Муратбай Базаримбетовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича қилган видеомурожаат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўз муносабатини QALAMPIR.UZ’га тақдим этди.
 
Маълум қилинишича, 2020 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти вилояти бошқармаси томонидан Хоразм вилоят “Худудий электр тармоқлари” АЖ бош директори Муратбай Алламбергенович Базаримбетов ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят ишини қўзғатилишига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бош директори Муратбай Базаримбетов Тупроққалъа тумани ҳудудида янгидан ташкил қилинаётган “Best Azia Metan” МЧЖга ўрнатиладиган 630 киловаттлик трансформатор пунктини 6-10 киловаттлик электр линиясига яқин таянчдан 6500 киловаттга улаб беришда амалий ёрдам бериши эвазига 15000 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида таъмагирлик йўли билан пора тариқасида олгани асос бўлган.

Ҳозирда ушбу жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Хоразм вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
   
Жиноят иши бўйича, Муратбай Базаримбетовга нисбатан 2020 йил 25 декабрда Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг 2020 йил 25 декабрдаги ажримига асосан Муратбай Базаримбетовга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шу сабабли, Муратбай Базаримбетов ҳозирда Хоразм вилоят ИИБ 11-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг