Хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан яшаб келаётган аёлни ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
23 Март 2023
52590Фарғоналик 36 ёшар хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 23 март куни соат 01:55 ларда Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Дилмурод Далиев (ҳаваскор хонанда) қонуний ниҳокдан ўтмай яшаб келган 31 ёшли аёл М.Б. билан оилавий масалада жанжаллашиб, ошхона пичоғи бир неча маротаба унга тан жароҳати етказган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Шу куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси