Хоманаийнинг дафн маросими Машҳадда ўтказилади

Олам

image

Эроннинг ўлдирилган олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросими унинг туғилган шаҳри – Машҳадда ўтказилади. Бу ҳақда “Fars” хабар берди. 

Хайрлашув маросимини эса Теҳронда ташкил этиш режалаштирилган. Мотам тадбирларининг аниқ санаси тасдиқланганидан кейин эълон қилинади.

Маълум қилинишича, Эрон олий раҳбари 28 февраль куни АҚШ ва Исроил кучлари операцияси вақтида ҳалок бўлган. У ҳалок бўлган пайтда иш жойида – ўз хизмат хонасида бўлган. Амалиёт давомида унинг қизи, куёви, набираси ва келинларидан бири ҳам ҳалок бўлган. Бир неча кундан сўнг рафиқаси ҳам жароҳатлар оқибатида вафот этган.

Исроил томони маълумотларига кўра, Хоманаий резиденциясига қарийб 30 та бомба ташланган. Спутник суратларига кўра, бино тўлиқ вайрон бўлган.

Эрон ҳукумати олий раҳбар вафотидан сўнг 40 кунлик мотам ва етти кунлик давлат таътили эълон қилди.

28 февраль куни эрталаб Исроил ва АҚШ қўшинлари Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган. Кейинги куни Исроил Мудофаа армияси матбуот хизмати 40 нафар эронлик қўмондон ўлдирилганини маълум қилган.

Жавоб тариқасида Эрон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларига, шунингдек Исроил ҳудудига ракета ва учувчисиз қурилмалар орқали зарбалар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ислом республикасининг Экспертлар кенгаши Мужтабо Хоманаийни Эроннинг янги олий раҳбари лавозимга сайлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Оятуллоҳ Али Хоманаий Машҳад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг