Холанд ёзда “Ман Сити”дан кетади – манба

Спорт

image

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд мавсум якунида инглиз клубини тарк этади. Бу ҳақда футбол журналисти  Франсуа Галлардо ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 23 ёшли норвегиялик форвард ёзда “Барселона”га ўтади. Холанднинг Каталония клубига ўтиши анча олдин келишиб олинган. “Кўк-анорранглилар” футболчининг трансфери учун 100 миллион евро тўлайди.

Бунгача футболчини Испаниянинг бошқа бир гранд жамоаси “Реал”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалаётганди. 

Маълумот учун , Эрлинг Холанд 2022 йилнинг ёзида Дортмунднинг “Боруссия”сидан “Манчестер Сити”га ўтган эди. Жорий мавсумда 23 ёшли норвегиялик футболчи барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет портали футболчининг нархини 180 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Манчестер Сити Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг