Холанд “Реал”га ўтадими? Гвардиола жавоб берди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Холанднинг шартномасида “Реал Мадрид”га трансфер қилиниши мумкинлиги тўғрисида банд борлигини рад этди. Бу ҳақда Гвардиоланинг сўзларига таяниб, журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди

“Холанднинг шартномасида “Реал”га ўтиши ҳақида ҳеч қандай банд йўқ. Бундай хабарлар тўғри эмас. Мен унининг “Манчестер Сити”да ниҳоятда бахтли эканини ҳис қиляпман”, деган Пеп Гвардиола.

Аввалроқ, ОАВда Эрлинг Холанднинг “Сити” билан шартномасида 2024 йилдан бошлаб, 150 миллион евролик товон пули эвазига Мачестер клубини тарк этиш имконияти борлиги ёзилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. “Реал Мадрид” эса ушбу банддан фойдаланиб, Холандни сотиб олишга уриниб кўриши айтилганди.

Маълумот учун, жорий мавсум Эрлинг Холанд “Сити” сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди. “Тransfermarkt” портали норвегиялик ҳужумчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хосеп Гвардиола Эрлинг Холанд “Манчестер Сити” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг