Ходимларини сўкиб, ҳақорат қилган вилоят СЭОМ раҳбари ишдан бўшатилди

Жамият 12316
image

Ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео “қаҳрамони” Тошкент вилояти Санитария -эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдириб, номуносиб раҳбар ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Бугун, 2 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати  муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.

Бош врач Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 581
Рейтинг: 3.1
t
×