Ходимларини сўкиб, ҳақорат қилган вилоят СЭОМ раҳбари ишдан бўшатилди
Local
−
02 June 2020 16419 1 minute
Ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео “қаҳрамони” Тошкент вилояти Санитария -эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдириб, номуносиб раҳбар ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Бугун, 2 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.
Бош врач Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October