Ходимларига Тошкент пропискасини олиб берадиган ташкилотлар сони биттага ортади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан ходимларига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти пропискани олиб бериши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага ортадиган бўлди.

Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар мазкур рўйхатга 83 та ташкилот киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор прописка

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг