Ходимлар маоши учун кредитлар ажратиладими? Сўз Марказий банк раисига
Жамият
−
21 Апрель 2020
10878Коронавирус COVID-19 пандемияси ортидан келган инқироз вақтида тадбиркорлик субъектларининг ходимлари учун тўғридан-тўғри кредитлар берилмайди. Лекин давлат ажратаётган 30 триллион сўм револьвер кредитдан бизнес вакиллари олиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов davletovuz’ га берган интервьюсида айтиб айтиб ўтган.
“Президентимизга шошма-шошарлик билан, популизм учун 20та таклиф бериш керак эмас. Ҳар қайсисини ўз ўрнида, эртага натижадорлигини қилиб, ижро механизмини тайёрлаб, сўнгра кетма-кет босқичда амалга оширишни олдимизга мақсад қилиб қўйган.
Худди шу тартибда учинчи йўналишда, яъни мажбурий меҳнат таътилига чиққан ходимларга моддий ёрдам бериш масаласи кўзда тутилди. Биз бу масалада кўп ўйландик. Кредит механизми Россияда ва бошқа давлатларда қўлланилди. Кредит механизмини ишлатишимиз бирмунча қийин. Россияда 0 фоизда берилган кредитларнинг 75 фоизи Россия кўлами учун жуда кичик дейиш мумкин. Чунки бизнес уни олмайман деса, мажбурлаб бера олмаймиз. 0 фоизда бўладими ёки давлат кафолатлайди деган шартлар бўладими, бу бизнес. Тадбиркорлик субъекти уни олиб ўзининг ишчиларига бериши керак.
Ҳукуматнинг иқтисодий блокида тайёрлаётган таклифларимизда ўшани бизнесга оғирлиги тушмайдиган қилиб етказишдир. Яъни, буни кредит юки бизнесга тушмайди. Бу давлат томонидан мажбурий тарзда меҳнат фаолиятини тўхтатган халқимизга моддий ёрдам қилишдир. Биз бевосита ходимларингга ойлик бер деб кредит беришдан йироқмиз. 30 триллион сўм револьвер кредитлардан бемалол иш ҳақи тўлаш учун кредит олиб, 5 фоизлик тадбиркорликни кафолатлаш фондидан имтиёздан ҳам фойдаланиш мумкин”, дейди Марказий банк раиси.
Аввалроқ, банклар 2-3 йилдан кейин самара берувчи инвест лойиҳаларга мўлжалланган маблағларни револьвер, яъни ишлаб турган тадбиркорлик субъектларининг узлуксизлигини таъминлашга йўналтирилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси