Inbazar'нинг муштумзўр ходими қамалди (видео)
3-саҳифа
−
16 Сентябрь
13201Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган Inbazar савдо маркази филиалида ходим дўконнинг бошқа бир вакили томонидан калтакланганди. Бугун, 16 сентябрь куни мазкур воқеа жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида кўриб чиқилди.
Суд қарори билан ходимни калтаклаган савдо маркази вакили Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, “самосуд”ни тасвирга олган яна бир ходим ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 5 суткага қамалди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо маркази раҳбари Омадтилло Холматовнинг ўзи ходимларини дўппослаётгани ёхуд кимлар орқалидир калтаклатаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Тармоқларда сиздирилган видеолардан бирида у ходимини ерга ётқизиб ураётгани, тепкилаётганини, иккинчи бир видеода эса кўчада ўзи ва бошқа икки одам билан яна бир йигитни уришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Ҳар бир видео давомида Омадтилло Холматов ходимларини ҳақоратлаб, уларни уриштиришга ва ўзи ҳам уришга интилган. У бу жараёнларни видеога ҳам олган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса Inbazar ва унинг маҳсулотларига бойкот эълон қилмоқда. Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
LiveБарчаси