ХХI асрда етти мартагина кузатиладиган ноёб ҳодиса содир бўлиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
19 Апрель 2023
21480Эртага, 20 апрель куни тонгда ХХI асрда бор йўғи етти марта содир бўладиган гибрид Қуёш тутилиши ҳодисаси кузатилади. Бу ҳақда “Space.com” хабар берди.
Қайд этилишича, эртага, 20 апрель куни Тошкент вақти билан тонгги соат 06:36 дан бошлаб Ой Қуёшни тўсиб қўя бошлайди. Ушбу турдаги тутилишда Ойнинг сояси Ер юзаси бўйлаб ҳаракатланаётганда тўлиқ Қуёш тутилишидан ҳалқасимон тутилишга ўтади. Бундан аввалги гибрид тутилиш 2013 йилда содир бўлган бўлса, кейингиси 2031 йилда кузатилади.
Ҳодисани Тинч океанининг жанубий ҳудудларидан туриб кузатиш мумкин. Бу вақтда Ойнинг сояси Тошкент вақти билан 06:36 дан бошлаб Австралиянинг ғарби, Шарқий Тимор ва Индонезия ҳудудларидан ўта бошлайди ва бу 11:59 га қадар давом этади.
Ушбу ноёб ҳодисани NASA'нинг YouTube каналида жонли эфирда томоша қилиш имконияти ҳам яратилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15