Хитойнинг автогиганти ўзининг сунъий йўлдошларини учирди
Технология
−
05 Февраль
4143Хитойнинг Geely компанияси сунъий йўлдошларининг иккинчи гуруҳини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Бортида 11 та Geely-02 сунъий йўлдоши бўлган Long March-2C ракетаси шу йилнинг 3 февраль куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Сичуань провинциясидаги Сичан сунъий йўлдошни учириш марказидан муваффақиятли учирилди.
Қайд этилишича, учиришдан кўп ўтмай, гуруҳ белгиланган орбитага чиққан.
Long March-2C миссияси модель хизматга кирганидан бери орбитага энг кўп сонли сунъий йўлдошларни етказди.
Geely-02 космик сунъий йўлдош туркуми алоқа, навигация ва масофадан зондлаш технологияларини интеграциялашган ҳолда, автоматлаштирилган ҳайдаш ва ақлли тармоққа уланиш каби соҳаларда ёрдам кўрсатиш орқали бутун дунёдаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиши мумкин.
LiveБарчаси