Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётгани ростми?

Жамият 17538
image

Ўзбекистонга Хитойдан олиб келинган коронавирус тестларининг ўзидан касаллик тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бунга аниқлик киритди.

У ушбу хабарларга изоҳ бериб, интернет оламидаги ёлғонларнинг навбатдагиси эканини айтиб ўтди.

“Биринчидан Тест системаси бу вирусга ўта сезувчан реактив бўлиб реактивга вирусни жойлаштириб бўлмайди. Шунинг учун Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётганлиги хақидаги гаплар асоссиз, интернет оламидаги ёлғонлардан бири.

Тест системалардан касаллик юқмайди, бироқ, баъзан ушбу тестларнинг сезгирлиги паст бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик юқмаган тақдирда ҳам, касаллиги борларга “манфий”, касаллиги йўқларга “мусбат” деган жавоб берилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун амалиётда қўлланилишидан аввал барча тестлар сезгирлик нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилади”, деган Нурмат Отабеков.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни ундан даволанганларнинг қони зардоби билан даволаш усули самара бермагани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 193 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 7852 нафари соғайган ва 61 нафари вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 540
Рейтинг: 3
t
×