Хитойлик олимлар коронавирус пандемиясининг ривожланиши бўйича 2 та моделни ишлаб чиқди

Олам

image

Профессор Сюй Цзяньго бошчилигидаги Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази, Халқ озодлик армияси ва бир қатор илмий-тадқиқот институтларининг хитойлик бир гуруҳ олимлари 2021 йилда коронавирус пандемияси ривожланишини моделлаштиришди.

"South China Morning Post" газетасининг ёзишича, энг ёмон вазиятда, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони кейинги икки ой ичида 94 миллиондан 170 миллионгача кўпаяди. Шу билан бирга, профессор Цзяньго таъкидлашича, дунёдаги барча касалликларнинг бешдан бири Қўшма Штатларда бўлади.

“Март ойи бошланишида COVID-19 дан вафот этганлар сони беш миллионгача етиши мумкин”, деган у.

Энг оптимистик сценарийни амалга ошириш учун ҳар бир киши ижтимоий масофани сақлаши ва ниқоб тақиш қоидаларига риоя қилиши зарур, мамлакатлар ҳукуматлари фақат самарали чораларни кўришлари ва оммавий эмлаш дастури тўхтамаслиги керак. Агарда барча шартларга амал қилинганда ҳам хитойлик олимлар ҳисоб-китобига кўра, март ойигача камида 300 минг киши коронавирусдан вафот этади.

Олимларнинг фикрига кўра, асосий муаммо шундаки, SARS-CoV-2 вируси грипп сингари ривожланмоқда. Бу шуни англатадики, вирусни инсон танасига мослашиши касалликнинг мавсумий хусусиятига олиб келиши мумкин, бу эса унга қарши курашни сезиларли даражада мураккаблаштиради.

Аввалроқ, ЖССТда пандемиянинг иккинчи йили инсоният учун биринчисига қараганда оғирроқ кечиши мумкинлиги айтилганди.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 94 млндан, қурбонлар сони 2 млндан ошиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг