ЖССТ: Коронавирус пандемиясининг иккинчи йили оғирроқ бўлиши мумкин

Олам

image

Коронавирус пандемиясининг иккинчи йили биринчи йилига қараганда қийинроқ кечиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълумот берган. 

"Биз пандемиянинг иккинчи йилига кириб келмоқдамиз ва у коронавирус тарқалиши динамикаси ҳамда биз кўриб турган баъзи муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, янада қийинроқ бўлиши мумкин", деган у. 

Райаннинг таъкидлашича, сўнгги икки ҳафта ичида ЖССТ томонидан олинган маълумотлар касаллик яна авжига чиққанини кўрсатмоқда.

Унга кўра, Шимолий яримшарда, айниқса Европа ва Шимолий Америкада "мукаммал бўрон" мавжуд. 

Райанга кўра, инфекция тарқалишининг ортишига совуқ ҳаво, ёпиқ жойларда одамларнинг йиғилиши, шунингдек коронавируснинг янги турлари пайдо бўлиши сабаб бўлмоқда. 

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 92 миллиондан ошган ва деярли 2 миллион киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг