Хитойлик нафақахўр дунёдаги энг кекса видеоблогерга айланди
Бу қизиқ
−
01 Февраль
4868Интернетда “Янг бобо” (Grandpa Yang) номи билан танилган 88 ёшли Янг Бинглин дунёдаги энг кекса видеоблогер сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “Upi.com” сайти 30 январь куни маълум қилди.
Қариянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини кузатиб борадиган 280 мингга яқин обуначиси бор.
Ўзининг айтиши бўйича, у 1998 йилда нафақага чиққанидан кейин видео ўйинларни ўйнай бошлаган. Ўшандан бери у кунига уч-олти соатни севимли машғулотига бағишлайди.
Яннинг хотини унинг севимли машғулотини қўллаб-қувватлайди ва баъзида у билан бирга ўйнайди ҳам. Бундан ташқари, Бинглин ўзининг неваралари ва бошқа оила аъзоларини ҳам видео ўйинлар олами билан таништирган.
У хитойлик рекордчига айланганидан ва ўзига қаратилаётган эътибордан хурсандлигини айтади.
“Танам ўзимга бўйсунгунича ўйинларни ўйнашни тўхтатмайман”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир саҳнада 75 миллат вакилларини жамлашга муваффақ бўлган ўзбекистонлик Фотима Ҳасанова Гиннеснинг 2024 йилги рўйхатига киритилган биринчи ўзбек бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь