Ўзбекистонлик блогер Гиннесга кирди
Бу қизиқ
−
24 Январь
45771БААда блог юритувчи ўзбекистонлик Фотима Ҳасанова Гиннеснинг 2024 йилги рўйхатига киритилган биринчи ўзбек бўлди. У бир саҳнада 75 миллат вакилларини жамлашга муваффақ бўлган. Бу ҳақда кеча, 23 январь куни “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
Билдирилишича, жорий ойда Дубайда Гиннеснинг рекордлар китоби натижалари сарҳисоб қилинган. Ҳасанованинг рекорди “Кўп миллат вакилларининг бир саҳнада йиғилиши ва хореографик рақс ижроси” номинациясида қайд этилган.
Блогер ушбу тадбирда миллий ўзбек либосида чиққан ва дунёни тинчликка даъват этиб, “Дунё тинчлиги учун” шиори остида қатнашган.
Ўз навбатида, Фотима Ҳасанова БААда медиа соҳасида ўз фаолиятини бошлаганини ҳамда Бош консулхона билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашини билдириб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААдан бўлган 3 яшар қизалоқ дунёдаги энг ёш ёзувчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.
LiveБарчаси