Хитойлик эркак образида видео оладиган вайнер калтаклаб кетилди
3-саҳифа
−
29 Октябрь 2023
23296Ижтимоий тармоқларда “Шер позитив” номи билан хитойлик эркак образига кириб видео оладиган вайнер бир гуруҳ фуқаролар томонидан калтаклаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шарипов QALAMPIR.UZ'га расмий изоҳ берди.
Унинг маълум қилишича, вайнер билан юз берган ушбу ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уч нафар гумонланувчи – Х.Ю., А.Ж. ва А.Ў. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
“Иш якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейди Исмоил Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июль куни 20 ёшли инстаблогер Асадбек Арзиқулов (“Asad Algo”) Тошкент шаҳридаги кафеларнинг бирида калтаклаб кетилганидан бир неча кун ўтиб, вафот этган эди.
LiveБарчаси