Хитойдан ананас ва мандарин импортига 5 февралгача рухсат берилди
Олам
−
31 Январь 1904 1 дақиқа
Аввалроқ, Хитойдан импорт бўлган мандарин ва ананас партияларида 3 турдаги карантин аҳамиятига эга организмлар аниқланганлиги сабабли импорт карантин рухсатномаси расмийлаштирилиши тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. 5 февралга қадар Хитой карантин хизмати томонидан мандарин ва ананас учун тақдим этилган фитосанитар сертификатлар асосидаги юкларни олиб киришга рухсат этилади. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, барча юклардан тегишли тартибда намуналар олиниб, фитосанитар талабларга мувофиқлиги назоратдан ўтказилади.
Агентликка кўра, Хитой томони билан фитосанитария талабларига мувофиқ маҳсулотлар импортини таъминлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 2026 йил учун Ўзбекистон фитосанитария талабларига мувофиқ Хитой ҳудудидаги боғлар ва қадоқлаш корхоналарининг янги реестри шакллантирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда учинчи мамлакатлардан ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан тухум олиб киришга вақтинча тақиқ жорий қилинганди.